Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фирдавс Абдухолиқов ўрнига Шерзодхон Қудратхўжа ЎзЭОАВМА раиси этиб сайланди

Фирдавс Абдухолиқов ўрнига Шерзодхон Қудратхўжа ЎзЭОАВМА раиси этиб сайланди

Фото: «Uzreport TV»

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) аъзоларининг умумий йиғилишида ассоциация бошқаруви раиси этиб Шерзодхон Қудратхўжа сайланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов маълум қилди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг  аввалги раиси Фирдавс Абдухолиқов ўз аризасига кўра лавозимидан бўшаган.

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа аввалги вазифасини ҳам бажаришда давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг