Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳукумат ерости сувларидан фойдаланишнинг назоратига доир қарор қабул қилди

Ҳукумат ерости сувларидан фойдаланишнинг назоратига доир қарор қабул қилди

Ҳукуматнинг  547-сон қарори билан «Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш»нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, ушбу давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатилади.

Сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозланмаган ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади (жисмоний шахсларга шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун якка тартибда суткасига 5 метр кубгача миқдорда ерости сувларини олиш бундан мустасно).

Ерости сув олиш иншоотларидан олинаётган сув ҳисобини юритиш учун фақат Ўзбекистон Республикасида ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги сув ҳисоблаш воситаларининг ўрнатилишига йўл қўйилади.

Сув ҳисоблаш воситалари насосли қудуқларда сув чиқишини бошқариш қурилмасидан олдин, фавворали қудуқлар ва булоқларда бошқариш қурилмасидан кейин ўрнатилиши лозим.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Ҳудудий гидрогеология станциялари ва туман (шаҳар) солиқ инспекциялари сўровнома юборилгач, 10 кун муддатда ерости сув олиш иншоотларида ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаларини рўйхатга олади ва муҳрлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг