Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жамоат транспортида нақд пул тўлаш амалиёти бекор қилинмайди

Жамоат транспортида нақд пул тўлаш амалиёти бекор қилинмайди

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент шаҳрида жамоат транспортида ҳаракатланиш учун йўлкирани нақд пул шаклида тўлаш амалиёти бекор қилинмайди.

Бу ҳақда «Газета.uz» нашри Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевга асосланиб маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тегишли қарор йўловчилар томонидан кўплаб шикоятлар сабабли қабул қилинган. Бундан ташқари, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги йўлкирани нақд пулда тўлаш тартиби бекор қилинган тақдирда йўловчилар ҳуқуқлари бузилишини қайд этган, чунки бу фуқароларни танлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.

Нақд пул тўловлари валидаторлар (тўлов терминаллари) орқали амалга оширилади. Анъанавий чипталар ўрнига «чек» берилади.

Анвар Жўраевнинг айтишича, январда босқичма-босқич транспорт карталарига ўтиш учун «Тошшахартрансхизмат» ойлик йўловчи чипталарни сотувини давом эттиради. Чипталар бугунги кўрсаткичнинг 50 фоизи миқдорида сотувга чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тармоқларда жамоат транспортида нақд пулдан бутунлай воз кечилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг