Жамол Носиров Бухоро шаҳар ҳокими этиб тайинланди
Жамол Шуҳратович Носиров Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.
У 2020 йил 22 апрелдан буён Маданият вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Маълумот ўрнида, Жамол Носиров 1985 йил 12 июнда Бухоро шаҳрида таваллуд топган.
2017 йилдан 2020 йилга қадар Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter