Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани бўйича мастер-режа ишлаб чиқилади

Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани бўйича мастер-режа ишлаб чиқилади

Фото: Xabar.uz

Қурилиш ва инфратузилма масалалари муҳокама қилинар экан, ижтимоий хизматлар, меҳнат бозори ва инфратузилмани марказдан узоқ маҳаллалар аҳолисига яқинлаштириш зарурлиги қайд этилди

Урбанизация агентлиги ва вилоят ҳокимлигига Европадан мутахассисларни жалб қилиб, Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманини ягона агломерация асосида ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш топширилди. Бунда Шароф Рашидов тумани ва Жиззах шаҳри ўртасидаги 40 гектар бўш майдон танлаб олинади ва кейинги йилдан ушбу массивда 1 минг 200 хонадонли 50 та кўп қаватли уй қурилади. 

Мастер-режада янги массивда барпо этиладиган боғча, мактаб, шифохона каби ижтимоий объектлар, электр, сув, йўл инфратузилмалари Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани аҳолиси учун бирдек хизмат қилиши, иккита ҳудудни бир-бири билан боғлайдиган ягона жамоат транспорти тизимини йўлга қўйиш кўзда тутилиши керак. 

Шу кунга қадар 200 мингдан ортиқ аҳолиси бор Жиззах шаҳрида шаҳар шифохонаси бўлмаган. Бугун Жиззах шаҳри Оққўрғон маҳалласида вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази учун қурилган янги бино билан танишилди. Энди вилоят шифохонасининг эски биноси ўрнида шаҳар марказий шифохонаси ва поликлиникаси ташкил этилади. 

Мазкур объектни кейинги йил инвестиция дастурига киритиб, таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 20 миллиард сўм ажратиш топширилди. 

Массив ҳудудида ягона маъмурий марказ қуриб, Шароф Рашидов туманидаги барча 21 та давлат ташкилотини шу ерга кўчириш зарурлиги қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг