Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Тошкент шаҳар ҳокимидан хафа эканлигини маълум қилди

Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Тошкент шаҳар ҳокимидан хафа эканлигини маълум қилди

Фото: «Xs.uz»

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасида «Ўзбекистонда журналистларнинг ҳуқуқий ҳимояси: муаммо ва ечимлар» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров давра суҳбатида Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2017 йил августдаги президент қарори ижросини 5 йилдан буён пайсалга солиб келаётганини таъкидлади.

«Мен Тошкент шаҳри ҳокимидан жуда хафаман. Тўғри, шаҳарда жуда катта бунёдкорлик ишлари амалга ошириляпти, буни биз ҳамиша эътироф этамиз, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Бироқ президентимизнинг 2017 йил 10 августда «Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Тўртта банддан иборат қарорда Тошкент шаҳар ҳокимлигига Тошкент шаҳрининг Ислом Каримов кўчасидаги 15-а-уйдан уюшма учун жой бериш вазифаси юклатилган. Мана, орадан қарийб беш йил вақт ўтди. Лекин ҳалигача уюшмага жой ажратилгани йўқ. Ҳалигача ижарада ўтирибмиз» — деди у.

Уюшма раиси қарорнинг бошқа бандлари ҳам бажарилмаганини айтиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг