Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Камбағаллик даражаси йил бошидаги 8,9 фоиздан 5,8 фоизга тушди – Президент

Камбағаллик даражаси йил бошидаги 8,9 фоиздан 5,8 фоизга тушди – Президент

Жорий йилда 5 миллион аҳоли даромадли бўлиб, ишсизлик даражаси 5,5 фоиздан 4,9 фоизга тушди. Қарийб 1,5 миллион эҳтиёжманд аҳоли камбағалликдан чиқди, илк бор 1 минг 435 та маҳалла «камбағалликдан холи» ҳудудга айланди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда бўлиб ўтаётган Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида маълум қилди.

Таъкидланишича, камбағал оилаларга мансуб 168 минг нафар бола давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинди. Бу йилдан бошлаб 208 та боғчада биринчи марта инклюзив таълим тизими жорий этилди.

Мамлакатда камбағаллик даражаси йил бошидаги 8,9 фоиздан 5,8 фоизга тушди.

«Бу ишларни бошлаганимизда аҳолининг учдан бир қисми камбағаллик чегарасида яшарди.

Кредит, субсидия, компенсация каби 100 дан зиёд хизматлар орқали ижтимоий ҳимоянинг мутлақо янги тизимини йўлга қўйганимиз ва буларни маҳалладаги «еттилик»нинг ўзига берганимиз натижасида 8,5 миллиондан зиёд одам камбағалликдан чиқди, ишсизлик 2 карра қисқарди.  

Натижада уч йил олдин камбағалликни 2026 йил якуни билан 2 карра қисқартириш бўйича олган маррамизни шу йилнинг ўзида уддаладик», – деди Президент Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг