Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Кекса аёл кўчада аянчли аҳволда музлаб ўлган» — ғайриоддий совуқ оқибатлари

«Кекса аёл кўчада аянчли аҳволда музлаб ўлган» — ғайриоддий совуқ оқибатлари

Айни кунларда Канада ва АҚШнинг катта қисмида ноодатий совуқ об-ҳаво шароити кузатилмоқда

Совуқ ҳаво оқими Техасда Квебеккача бўлган 3200 километрлик ҳудудни қамраб олган. 

2004 йилда Голливуд киноижодкорлари томонидан суратган олинган «Эртадан кейин» (The Day After Tomorrow) фильми томошабинга яхши таниш. 

Худди шу кинога ўхшаш ҳолат бугун ҳаётда рўй бермоқда.

Совуқ жониворларларга ҳам қийинчиликлар туғдирмоқда. 

Кучли шамол, қор ёғиши ва музликлар оқибатида АҚШнинг кўплаб шаҳарларида бахтсиз ҳодисалар кузатилмоқда, электр узатиш линиялари узилган.

Жума куни Монтана штатида ҳаво ҳарорати -45 даражагача тушиб кетган. Мичиган, Сиэтл, Пенсилвания, Портлендда ҳам кучли совуқлар кузатилмоқда ва бу ҳолат яна сақланиб қолиши мумкин. 

Жанубий Дакотада туб америкаликлар ёқилғи етишмаслигини сабаб ўз кийимларини ёқиб, исинишга мажбур бўлгани айтилмоқда. 

Буффалода уч киши тез ёрдам машинаси етиб бормагани учун ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Fox News. Мичиган штатида кекса аёл қариялар уйи олдида кўчада музлаб қолган ҳолда топилди. Жами қурбонлар сони 23 кишидан ошмоқда. 

Огайо штатидаги трассада ўнлаб машиналар тўқнашиб кетган.

400 мингга яқин хонадон электр энергиясисиз қолмоқда. Мамлакатда 2,6 мингдан ортиқ рейслар бекор қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг