Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кўриш қобилиятини яхшиловчи оддий маҳсулотлар

Кўриш қобилиятини яхшиловчи оддий маҳсулотлар

Aпелсин рангли сабзавот ва мевалар, шунингдек, таркибида витаминлар, каротиноидлар, микроэлементлар, омега-3 ва ёғ кислоталари бўлган бошқа озиқ-овқатлар кўриш учун жуда фойдали экани маълум қилинди.

Бу ҳақда россиялик врач-офталмолог Валентина Меркулова маълумот берди.

«Қуйидагилар кўзлар учун фойдалидир: балиқ, гўшт, тухум, ёнғоқ, дуккакли ўсимликлар, цитрус мевалари, кўкатлар, апелсин рангли сабзавотлар ва мевалар, зайтун, зайтун мойи ва сут маҳсулотлари», дейди шифокор.

Меркулова турли сабзавот ва мевалар каротиноидлар, лютеин ва зеаксантин манбаи эканлигини таъкидлади, исмалоқ, брокколи, петрушка, нўхат, қовоқ, писта, айниқса, уларга бой.

Бундан ташқари, бу моддалар тухум сариғида ҳам мавжуд. Каротиноидлар кўз қобиғини ултрабинафша нурланишдан ҳимоя қилади, дейди шифокор.

Унинг сўзларига кўра, балиқ ёғи, денгиз маҳсулотлари, зиғир уруғи, шунингдек, ҳар хил турдаги ўсимлик мойлари, исмалоқ ва денгиз ўтлари омега-3 ёғ кислоталарига бой. Омега-3 кўз фаолиятига кескин ижобий таъсир кўрсатади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг