Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мажбурий тиббий суғурта ЖССТ билан ҳамкорликда жорий этилади

Мажбурий тиббий суғурта ЖССТ билан ҳамкорликда жорий этилади

ЖССТ Европа минтақавий буюроси директори Ханс Клюгенинг мамлакатимизга ташриф буюрди. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришни тубдан ислоҳ қилиш мақсадида мажбурий тиббий суғурта тизими Сирдарё вилоятида тажриба сифатида бошланиши кўзда тутилган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге ўзаро мулоқотларда Сирдарё вилоятида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари кўмагида тиббий хизматларнинг янги моделлари бўйича қўшма пилот лойиҳаси бошланганлигини таъкидлаб, уни жорий этишда ЖССТ дунё тажрибасидан келиб чиқиб, ҳар томонлама амалий кўмак беришга тайёр эканини билдирди. Ушбу амалиёт бутун мамлакатимиз бўйлаб босқичма-босқич татбиқ этилади.

Нафақат мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш, балки тиббиёт соҳасини молиялаштиришни такомиллаштириш, замонавий бошқарув тизими ва ҳудудларда соғлиқни сақлашни ташкил этишнинг «кластер» моделини шакллантириш, соғлиқни сақлашни рақамлаштириш, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикасини янада кучайтириш борасида ҳам Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге тизимли равишда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг