Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Буюк Британия интернетда фастфуд рекламаcини тўлиқ тақиқлади

Буюк Британия интернетда фастфуд рекламаcини тўлиқ тақиқлади

Буюк Британияда болалар соғлиғини ҳимоя қилишга қаратилган янги қоидалар кучга кирди. 5 январдан бошлаб фастфуд ва соғлиқ учун зарарли озиқ-овқат маҳсулотларининг рекламаcи интернетда тўлиқ тақиқланди. Телевидениеда эса бундай реклама фақат кечки соат 21:00 дан кейин намойиш этилиши мумкин.

Британия ҳукуматига кўра, ушбу чора болаларни носоғлом овқатланишни тарғиб қилувчи контентдан ҳимоя қилишни мақсад қилади.

Тақиқ 13 тоифадаги шакар, ёғ ва туз миқдори юқори бўлган маҳсулотларга тааллуқли. Улар орасида шакар қўшилган ичимликлар (йогуртлар ҳам шу жумладан), чипслар, тузли ёки шакарли печеньелар, шакарли тайёр нонушталар, попкорн, шоколад, сақич, музқаймоқ, ширин кулчалар, пицца ва музлатилган таомлар бор.

Расмий маълумотларга кўра, Буюк Британияда болаларнинг 22 фоизи мактабнинг биринчи синфига ортиқча вазн билан боради. Мактабни битираётган ўқувчилар орасида эса бу кўрсаткич 35 фоиздан ошади. Шунингдек, 5–9 ёшли болалар касалхонага энг кўп тиш муаммолари билан тушмоқда, бу эса кўпинча нотўғри овқатланиш билан боғлиқ.

Ҳукумат бу чекловлар болалар орасида ортиқча вазн ва соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни камайтиришга хизмат қилишини таъкидламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг