Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шаҳрисабз 2024 йил ИҲТ туризм пойтахти дея эътироф этилди

Шаҳрисабз 2024 йил ИҲТ туризм пойтахти дея эътироф этилди

Фото: Реутерс.

Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ)га аъзо давлатлар Туризм вазирларининг IV йиғилиши онлайн форматда бўлиб ўтди. Тадбир ИҲТда “2022 йил – ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш йили” консепсиясига мувофиқ Ўзбекистон раислигида ўтказилди.

Йиғилишда ташкилотга аъзо давлатларнинг туризм идоралари раҳбарлари ва ИҲТ Маданият Институти президенти ишриток этди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов раислик қилди.

Тадбир доирасида Шаҳрисабз шаҳри 2024-йил ИҲТ туризм пойтахти дея эълон қилинди.

Маълумот учун, Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига Ўзбекистон, Туркманистон, Туркия, Эрон, Тожикистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Озарбайжон мамлакатлари киради.

Йиғилиш кун тартибидан “ИҲТ минтақасида SОВИД-19 пандемиясидан кейин туризм соҳасини жадал тиклаш, хавфсиз ва барқарор ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”, “ИҲТ туризм пойтахти” номзодлари, “ЭSО Висион 2025” мандатлари бўйича амалга оширилган ишлар тақдимоти ҳамда ИҲТга аъзо давлатларнинг “Самарқанд Декларацияси” ўрин олди.

Азиз Абдуҳакимов йиғилиш иштирокчиларини Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жорий йил натижалари ва давлат раҳбари томонидан келгуси йилга қўйилган аниқ режалар билан таништирди. Шунингдек, 450 миллионга яқин аҳолига эга ИҲТ ҳудуди йирик туризм бозори эканлиги, кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали туристлар оқимини сезиларли даражада оширишга доир таклифлар илгари сурилди.

Шу билан бирга, Ташкилотга аъзо давлатлар туризм соҳаси раҳбарлари 2023-йил Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган УНВТО Бош Ассамблеясининг 25-сессияси ва унинг доирасида амалга ошириладиган тадбирларда фаол иштирок этиш учун таклиф қилинди.

Ўз навбатида, ИҲТ Бош котиби ва аъзо давлатларнинг делегация раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси раислиги доирасида илгари сурилган ташаббуслар барча давлатлар туризм соҳаси манфаати йўлида хизмат қилиши, кўп томонлама алоқаларнинг янада жадаллашишига ҳисса қўшиши таʼкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг