Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марғилондаги мудҳиш жиноят. Вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси маълумот берди (видео)

Марғилондаги мудҳиш жиноят. Вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси маълумот берди (видео)

Фарғона вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси Анвар Назаров

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида журналистлар учун давра суҳбати ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Давра суҳбатида «Xabar.uz» мухбири ҳам иштирок этиб, Марғилондаги 1-меҳрибонлик уйида юз берган воқеалар бўйича суд ишлари қандай кечаётгани билан қизиққан эди.

Фарғона вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси Анвар Назаровнинг маълум қилишича, мазкур масала бўйича кўплаб ОАВ ходимлари қизиқиш билдирган. Улар ушбу масала бўйича Бош прокуратурага тегишли ўрганишлар ва маълумотларни берган.

— Ҳозирги пайтда Марғилондаги 1-меҳрибонлик уйида содир бўлган воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган, — дейди А.Назаров. — Жиноят кодексининг 167-модда 3-қисми ва мансабдор шахсларга тегишли қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари якунланган ҳамда вилоят суди томонидан ушбу жиноят иши кўрилмоқда. Мазкур жиноят ишига оид тергов ҳаракатлари бўйича маълумотлар тўлиқ ошкор этилмасдан, жиноят судига тақдим этилган. У ерда вояга етмаганларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бўйича маълумотлар тарқаб кетмаслигининг олдини олиш мақсадида баъзи қисмлари ошкор этилган. Айрим қисмлари ёпиқ судда кўрилмоқда. Бош прокуратурадан ҳам вакиллар келган, терговчилар ва жабрланувчилар — ҳаммаси билан суҳбатлар ўтказилди. Якунига етгач, албатта, қўшимча маълумот берамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг