Метро бир кунга ҳамма учун бепул бўлади
Яқинлашиб келаётган Янги йил байрами муносабати билан Тошкент метрополитени бир кун бепул хизмат кўрсатадиган бўлди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳукумат ташаббуси билан 2023 йил 31 декабрь санасида Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади.
Аввалроқ байрам кунлари метронинг хизмат кўрсатиш вақти узайтирилгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter