Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МИБ «Низомий» раҳбарияти устидан судга мурожаат қилди

МИБ «Низомий» раҳбарияти устидан судга мурожаат қилди

Фото:«Xabar.uz»

Яқинда сайтимизда «Низомий»да нималар бўляпти?» сарлавҳали мақола чоп этилганидан хабарингиз бор. Суд Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика унверситетига  ишдан ноқонуний равишда четлатилган Ш. Р.ни аввалги лавозимига (кафердра мудирлиги) ёки унга тенг бошқа вазифага тиклаш мажбуриятини юклагани, бироқ суд ҳужжати ижросига турли кўринишда тўсиқ қўйилаётганига оид ҳолат қаламга олинган мазкур мақоладан сўнг олдинга силжиш кузатилган кўринади.

Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси телеграм-каналида маълум қилишича, айни вақтга келиб, суд қарорининг моддий ва маънавий зарарларни ундириш қисми ижро қилиб бўлинган. Яъниким, университетдан Ш. Р.  фойдасига мажбурий бекор юрган вақти учун  10.000.000 сўм, маънавий зарар учун 8.000.000 сўм, вакил ҳаражатлари учун 19.700.000 сўм,  жами 37.700.000 сўм пул маблағлари   ундириб берилган.  Шунингдек, унда  суд ҳужжатининг ишга тиклаш қисми  олий таълим муассасаси томонидан ҳанузгача бажарилмагани сабаб МИБ туман бўлими «Низомий» раҳбариятига нисбатан маъмурий жарима қўллаш масаласини кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар Чилонзор туман маъмурий судига тақдимнома киритгани ҳам айтилади.

Бундан англашиладики, ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг