Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи хатти-ҳаракати бўйича суриштирув бошланди
Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи бозорда аёл кишига нисбатан ноўрин хатти-ҳаракатни амалга оширгани айтилаётган видео тарқалди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, ҳозирда Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги ва Ҳарбий прокуратура мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.
Текширув натижаси юзасидан қўшимча хабар берилади. Ҳолат Мудофаа вазирлиги томонидан назоратга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter