Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мурод Хонтўраевнинг ўлими ҳақида овозли хабар тарқатган йигит узр сўради

Мурод Хонтўраевнинг ўлими ҳақида овозли хабар тарқатган йигит узр сўради

Аввалроқ ММА жангчиси, «Осиё айиғи» Мурод Хонтўраев 34 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Мурод Хонтўраевнинг вафотидан сўнг ижтимоий тармоқларда спортчининг маст бўлгани, ўлимидан аввал бир кишига тўппонча ўқталгани ҳақида аудиоёзув тарқалди. Ана шу хабарларни тарқатган йигит узр сўради.

«Ўша овозли хабарни тарқатган йигит мен бўламан. Хабарни оғайниларимнинг гуруҳига ташлагандим. Лекин у катта-катта каналларга тарқалиб кетди. Минг бор узр сўрайман.

Мурод акам бундай ишлар қилади деб ўйламасдим, эшитган гапимни айтибман», – дейди йигит.

Бугун, 19 июль куни Ўзбекистон MMA ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўзининг бошқарувидаги BMW X5 автомашинасида автоҳалокатга учраб, вафот этди.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати мазкур ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг