Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трампдан сўнг Путин Хитойга бориши кутилмоқда

Трампдан сўнг Путин Хитойга бориши кутилмоқда

Фото: Kremlin.ru

Россия президенти Владимир Путин 20 май куни Пекинга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Нашр манбаларига кўра, кўп томонлама тадбирларни ҳисобга олмаганда, Хитой илк бор бир ойнинг ўзида икки давлат раҳбарини қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой раиси Си Цзинпиннинг таклифига биноан 13–15 май кунлари ушбу мамлакатда давлат ташрифи билан бўлди.

Бу Пекиннинг парчаланган дунё тартиботи шароитида ҳар икки давлат билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда йирик давлат сифатидаги ўз мавқеини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини кўрсатади.

South China Morning Post қайд этишича, Путиннинг Хитойга ташрифи Москва ва Пекин ўртасидаги одатий алоқаларнинг бир қисмидир, шу боис Трампнинг ташрифидаги каби тантанали кутиб олиш маросимларини ва кенг кўламли ёритишни кутиш керак эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг