Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мушук болаларига шафқатсиз муносабатда бўлганлар қамалди

Мушук болаларига шафқатсиз муносабатда бўлганлар қамалди

Скриншот.

Бўстонлиқда мушук болаларига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган шахсларга ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди

Судга қарори билан, 33 ёшли (М.Ш.)га нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси. 

Шунингдек, 30 ёшли (А.А.)га нисбатан МЖтКнинг 220(1)-моддаси (Қуролнинг қонунга хилоф муомаласи) билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

«Эслатиб ўтамиз, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун қонунчиликда жавобгарлик муқаррар. Маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг бу каби ҳаракатлар такроран содир этилса, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади», дейилади хабарда.

Аввалроқ мушук болаларини аёвсиз тепаётган йигитлар тасвири тарқалганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг