Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда салкам 35 млрд сўмлик «кешбек» талон-торож қилинди

Навоийда салкам 35 млрд сўмлик «кешбек» талон-торож қилинди

Фото: Прокуратура департаменти

Навоий шаҳрида 34,8 млрд сўмлик маблағлар кешбек сифатида ҳисобланиб ўзлаштириб юборилганлиги фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда 13 та МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 4,5 трлн сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳақида сохта электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштириб, гўёки савдодан тушган пулларни назорат касса машиналари орқали кирим қилиб, фуқароларга сотганлиги ҳақида харид чекларини чиқарган.Сўнгра 105 524 нафар фуқарога Soliq Mobile иловаси орқали кешбек сифатида 34,8 млрд сўм ҳисобланиб ўзлаштириб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг