Назорат инспекцияси аҳолини уч маҳсулотдан огоҳлантирди

Хитойда ишлаб чиқарилган уч маҳсулотнинг Ўзбекистонга импортига тақиқ қўйилди. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Назорат инспекцияси хабар берди.
Тошкент шаҳридаги Ўрикзор бозорида сотилаётган, Хитойда ишлаб чиқарилган Mozere бренди остидаги соч қуритиш мосламаси (фен) маҳсулотига нисбатан назорат хариди ўтказилди. Лаборатория текширувлари натижасида маҳсулотнинг белгиланган стандарт талабларига мос келмаслиги аниқланди.
Салбий оқибатлари:
* ток қаршилигини оширади;
* ток ўтказгичдан оқим ўтганда сезиларли даражада қизиб кетади;
* изолятсия ҳаддан ташқари қизиб кетади;
* ёниш ва ёнғинга сабаб бўлиши мумкин;
* ускунанинг хизмат муддати қисқаради.
Шунингдек, Марғилон шаҳридаги бозорда сотилаётган, Хитойда ишлаб чиқарилган FABOLAI бренди остидаги 800 мл ҳажмдаги “Гел для души” маҳсулоти бўйича ҳам назорат хариди ўтказилди. Маҳсулотдан олинган намуна лабораторияда текширилиб, унинг стандарт талабларига мос келмаслиги аниқланган.
Салбий оқибатлари:
* терининг қичиши, қизариши ёки аллергик реаксиялар;
* тери тўқималарининг яллиғланиши;
* нафас йўлларига салбий таъсир кўрсатиши;
* терининг табиий мувозанатини бузиши, бу эса бактериал ёки замбуруғли касалликларга олиб келиши мумкин.
Навоий шаҳрида Story савдо дўконида сотилаётга Хитой давлатида ишлаб чиқарилган “Soldering Iron” ва “Epica Star” русумли электр леҳимли дазмол масулотларига ҳам назорат хариди ўтқазилди.
Натижалар шуни кўрсатдики, маҳсулот стандарт талабига мос эмаслиги ишлатилиши жараёнида истеъмолчилар ҳаётига хавф туғдириши мумкинлигини кўрсатди.
Назорат инспекцияси мутахассислари истеъмолчиларга бундай маҳсулотларни сотиб олаётганда уларнинг сертификатлари ва хавфсизлик белгиларига эътибор қаратишни, шунингдек, сифати шубҳали асбоб-ускуналардан фойдаланмасликни тавсия этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter