Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Октябрь ойида помидор ва бодринг нархлари ўртача 60 фоизга ошган

Октябрь ойида помидор ва бодринг нархлари ўртача 60 фоизга ошган

2025 йилнинг октябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,6 фоизга ошган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 107,8 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига (2024 йил октябрь — 110,2 фоиз) нисбатан 2,5 фоиз бандга пасайди.

Октябрь  ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,9 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,4 фоизга ҳамда аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,3 фоизга қимматлашгани кузатилган.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан – помидор (61 фоиз), бодринг (58,2 фоиз), бақлажон (11,3 фоиз), булғор қалампири (10,6 фоиз), тарвуз (7,0 фоиз), қовун (4,6 фоиз), мандарин (4,2 фоиз), товуқ тухуми (4,1 фоиз), узум (3,6 фоиз), банан (2,3 фоиз), мол гўшти (суяксиз гўштдан ташқари) (1,7 фоиз), қуй гўшти (1,6 фоиз), пахта мойи (1 фоиз), кунгабоқар мойи (0,7 фоиз) ҳамда биринчи навли буғдой уни (0,4 фоиз) нархларининг ошиши инфляцияга асосий таъсир кўрсатди.

Шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларидан қимматбаҳо металлардан ясалган никоҳ узуклари (5,2 фоиз), пропан (3,3 фоиз), бензин (1,5 фоиз) ва цемент (1,2 фоиз) нархларида ўсиш кузатилди.

Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида 195 мингга яқин нархлар қайд этилган. 420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг