Олий суд таркибига 10 нафар янги судья сайланди
Олий Мажлис Сенатининг 16-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Сенат томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, Акмалжон Алижонов, Дилфуза Дададжанова, Дилфуза Жўраева, Ўткир Разиқов, Сардор Раҳмудинов, Муҳиддин Султонов, Жаҳонгир Турдимурадов, Луиза Халитова, Абдусаид Хожиев ҳамда Марат Эргашев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига ўн йил муддатга сайланди.
Маълум қилинишича, мазкур қарор суд ҳокимияти тизимини янада такомиллаштириш ва суд корпусини мустаҳкамлашга қаратилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter