Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олмалиқ шаҳрига кириш ва чиқиш тўлиқ тўхтатилади

Олмалиқ шаҳрига кириш ва чиқиш тўлиқ тўхтатилади

Фото:«Xabar.uz»

Эртадан Олмалиқ шаҳрига кириш ва чиқиш постлари буткул ёпилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги aхборот хизмати хабар қилди.

«Эртадан, 9 апрел кунидан бошлаб, Олмалиқ шаҳрига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳарга кириш ва чиқиш постлари буткул ёпилади.

Олмалиқ шаҳрида ишлаб, қўшни туманларда яшайдиган фуқаролардан бугун шаҳар ичида жойлашган яқинларининг уйига ёки ижарага квартира топиб жойлашишларини тавсия этамиз.

Эртадан бошлаб шаҳарга ҳеч ким киритилмаслиги ва чиқарилмаслиги ҳақида огоҳлантирамиз!», дейилади хабарда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг