Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ортиқча давлат хизмат машиналари сотувга чиқарилади

Ортиқча давлат хизмат машиналари сотувга чиқарилади

Президентнинг жорий йил 26 декабрдаги ПФ-259-сон фармонига кўра, Ҳисоб палатаси ва Давлат молиявий назорат инспекцияси ИИВ билан биргаликда уч ой муддатда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фойдаланишда бўлган хизмат автотранспорт воситалари хатловдан ўтказади.

Хатлов натижаларига кўра белгиланган меъёрлар бўйича лимитидан ортиқча бўлган хизмат автотранспорт воситалари ўрнатилган тартибда сотувга қўйилади. Амалга оширилган ишлар бўйича эса Палата ва Инспекция 2026 йил 1 июнга қадар Президент Администрациясига ахборот киритиши керак.

Шунингдек, давлат буюртмачилари кесимида автомобиль харид қилиш устидан доимий назорат ўрнатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг