Отабек Муродов Бош прокурор лавозимидан озод этилди
Отабек Бахритдинович Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «О.Б.Муродовни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этиш тўғрисида»ги фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12-бандига мувофиқ Отабек Бахритдинович Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, Отабек Муродов 2018 йилнинг январида Ихтиёр Абдуллаев ўрнига бош прокурор этиб тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter