Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Қаҳрамони Абдураим Ҳомидов вафот этди

Ўзбекистон Қаҳрамони Абдураим Ҳомидов вафот этди

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги.

Наманган вилояти жамоатчилиги оғир жудоликка учради: Ўзбекистон Қаҳрамони, умрини қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга бағишлаган инсон Абдураим Хомидов 82 ёшида вафот этди.

Абдураим Ҳомидов 1943 йилда Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида туғилган ва меҳнат фаолиятини 1960 йилданоқ тумандаги «Ўзбекистон» жамоа хўжалигида механизаторликдан бошлаган.

Сўнгра ширкат хўжалиги пудратчиси, 2007 йилдан узоқ йиллар мобайнида «Шаҳанд ҳумо қуши» фермер хўжалиги раҳбари сифатида самарали меҳнат қилди. 2017 йилдан бери эса меҳнат фахрийси эди.

А.Ҳомидов фермерлик ҳаракатининг фидоий вакили, ташаббускори сифатида пахтадан юқори ҳосил олиш бўйича ўзига хос намуна мактабини яратди. 1993 йилда Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи, 2001 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2004 йилда эса Давлатимизнинг олий нишони - «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган эди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати сифатида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга муносиб ҳисса қўшган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг