Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда кунлар аста-секин исиб боради

Ўзбекистонда кунлар аста-секин исиб боради

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича совуқ антициклон перифериясининг таъсири аста-секин кучсизланиши давом этади.

Республиканинг барча ҳудудлари бўйича асосан кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Жойларда туман тушиши кузатилади.

Республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳароратининг кўтарилиши нотекис бўлади. Бугун кундузи республиканинг катта қисмида ҳарорат 0-5 даража илиқ атрофида, Сурхондарё вилоятида 7-10 даража илиқгача бўлади. Aммо Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида 2-4 даража совуқ атрофида бўлиши сақланиб туради.

Дам олиш кунлари республика бўйича ҳаво массасининг аста-секин исиши давом этади Ҳарорат кечалари 3-8 даража совуқ, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида 10-12 даража совуқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари ҳарорат 2-7 даража илиқгача, Сурхондарё вилоятида 10 даража илиқгача бўлади.

Пойтахтимизда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи аста-секин 2-4 даража илиқгача, якшанба куни 5-7 даража илиқгача кўтарилади. Кечалари 3-5 даража совуқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг