Дам олиш кунлари ҳарорат 28 даражагача кўтарилади
«Ўзгидромет» дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Бугун Тошкент вилояти ва Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Якшанба, 19 апрел куни Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида ҳам бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Якшанба, 19 апрел куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида баъзи жойларда 15-20 м/с гача шамол эсиши кутилмоқда, чанг тўзонлар кузатилиши мумкин.
Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади ва якшанба куни кундузги ҳарорат 20-25 даражага, жанубда эса 26-28 даражага кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 17-19 апрел кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда: Бугун ва дам олиш кунлари давомида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Бугун ҳарорат 14-16 даража, шанба куни 19-21 даража ва якшанба куни 21-23 даража илиқ бўлади.
Шарқий шамоллар бироз эсиб туради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter