Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЎзМУ ва Техника университети шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкин

ЎзМУ ва Техника университети шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкин

Фото:«Review.uz»

Бугун 15 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида урбанизация масалалари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

«Xabar.uz»  мухбирининг хабар беришича, унда иштирок этган Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори ўринбосари Турсун Аҳмедов шаҳардаги Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университетлари шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкинлигини айтган. 

«Ҳозирда шаҳар меъморчилиги бўйича жаҳон тажрибасини ўрганаяпмиз. Мақсадимиз – йирик шаҳарларда олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот муассасалари жойлашувини тўғри ташкил этиш. Дунёнинг ривожланган мамлакатларида университетлар ва илмий институтлар одатда шаҳар ташқарисида ёки атрофида жойлаштирилган.

Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат техника университети ҳам, балки 5 йил, балки 10 йилдан кейиндир, шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкин.

Талабалар шаҳарчаси яқинда обод қилинди, бу албатта қувонарли ҳол. Лекин мазкур ҳудуд обод қилинди дегани университетлар кўчирилмайди дегани эмас» деган Аҳмедов.

Аввалроқ, ЎзМУ жойлашган ҳудуддаги қурилиш ишлари ва университет рамзига айланган китоб монументи бузилгани ҳақида хабар бергандик. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг