«Ўзтрансгаз» раиси лавозимидан озод этилди
Шарифжон Турсунов «Ўзтрансгаз» акционерлик жамияти раиси лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда «Ўзтрансгаз» акционерлик жамиятининг матбуот котиби Лолахон Собировага асосланиб, «Turon 24» хабар берди.
Уни нима сабабдан ишдан бўшатилганига аниқлик киритилмаган. «Бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ», дея маълум қилган Собирова.
Компаниянинг амалдаги раҳбари тайинланмаган.
Жорий йилнинг июлида Шарифжон Турсунов «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти бошқарувига раис этиб тайинланган эди. Бунга қадар мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятининг асосий вазифаси республика истеъмолчиларини белгиланган тартибда табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter