Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент виртуал қабулхонасига хорижий мамлакатлардан ҳам мурожаат йўллаш мумкин бўлади

Президент виртуал қабулхонасига хорижий мамлакатлардан ҳам мурожаат йўллаш мумкин бўлади

Скрин: Президент виртуал қабулхонаси

Жорий йилнинг 1 февралидан Президент виртуал қабулхонасининг янги версияси тест режимида ишламоқда. Унда мурожаат йўлловчи фуқаролар учун шахсий кабинет очиш, кўп бериладиган саволларга батафсил жавоб олиш, онлайн режимида ҳуқуқий маслаҳат олиш каби бир қатор қулайликлар яратилган.

Виртуал қабулхонага веб-сайт орқали мурожаат йўллаш ва шахсий кабинет очишда мобиль телефон рақамини тасдиқлатиш имкони яратилди. Бунда мобиль телефон рақами тизимга киритилгач, бир марталик пароль СМС-хабар шаклида юборилади. Айни пайтда бу имкониятдан фақат Ўзбекистон аҳолиси фойдаланмоқда. Чет элдан юборилаётган мурожаатлар хат ва телефон қўнғироғи орқали қабул қилинмоқда.

Аввал маълум қилинганидек, хорижий мамлакатларда яшаб турган фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари учун ҳам бу борада қўшимча қулайлик яратиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда. Яқин кунларда хориждан туриб ҳам худди Ўзбекистонда бўлгани каби Президентга электрон тарзда мурожаат йўллаш имконияти пайдо бўлади.

Изоҳлар 4

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг