«Қамоқдан чиқариш»ни ваъда қилган адвокат қамоққа олинди
ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД шаҳар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтда фаолият юритувчи адвокатлар ҳайъатининг муқаддам судланган адвокати фирибгарлик орқали 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, адвокат Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ ТБ иш юритувидаги Жиноят кодексининг 168-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов давомида гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлламаслик масаласини мансабдор танишлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
Адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter