Қарши туманига ҳам аёл ҳоким тайинланди
Қашқадарё вилояти, Қарши тумани кенгаши депутатларининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мустафоева Мақсуда Сайфуллаевна Қарши туманига ҳоким этиб тайинланди.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалги ҳоким Ғ.Бегалиев сўконғичлиги сабаб ишдан олинган Бахтиёр Ражабов ўрнига Миришкор туманига ҳоким этиб тайинланган.
Бугун, шунингдек, Садбархон Мамитова Андижон вилоятининг Бўстон туманига ҳоким этиб тасдиқланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter