Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қайси вазирликлар ўзгарди?

Қайси вазирликлар ўзгарди?

«Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон билан мавжуд 25 та вазирлик ўрнига 21 та вазирлик ташкил этилгани маълум қилинганди.

Унга кўра, иккита янги вазирлик ташкил қилинди, иккитасининг номи ўзгарди. Шунингдек, бир нечта вазирлик ўзаро бирлаштирилди.

  1. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (амалдаги номи: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги);
  2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги бирлаштирилмоқда);
  3. Тоғ-кон ва геология вазирлиги (янги ташкил этилган вазирлик);
  4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Қурилиш ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бирлаштирилмоқда);
  5. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлиги бирлаштирилмоқда);
  6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Олий таълим ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги бирлаштирилмоқда);
  7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Мактабгача таълим ва Халқ таълими вазирлиги бирлаштирилмоқда);
  8. Табиат ресурслари вазирлиги (янги ташкил этилган вазирлик);
  9. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги бирлаштирилмоқда);
  10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
  11. Сув хўжалиги вазирлиги;
  12. Рақамли технологиялар вазирлиги (амалдаги номи: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги);
  13. Адлия вазирлиги;
  14. Транспорт вазирлиги;
  15. Маданият ва туризм вазирлиги (Маданият ҳамда Туризм вазирликлари бирлаштирилмоқда);
  16. Мудофаа вазирлиги;
  17. Энергетика вазирлиги;
  18. Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
  19. Ташқи ишлар вазирлиги;
  20. Ички ишлар вазирлиги;
  21. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Табиийки энди янги ва бирлаштирилган вазирликларда янги тайинловлар амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг