Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида янги тизим ишга туширилади
«2026–2030 йилларда қон билан ишлаш хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қуйидагиларни назарда тутувчи янги тизим йўлга қўйилади:
2026 йил 1 октябрдан:
- қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қон маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш бўйича барча техник ва тиббий жараёнларни тартибга солувчи стандарт операцион жараёнлар ҳамда хавфсизлик баённомалари жорий қилинади;
- «эҳтиёж – қайта ишлаш – етказиш» занжири доирасида бизнес жараёнларини бошқариш тизими жорий этилади.
2027 йил 1 мартдан «Қон маҳсулотлари электрон ҳисобини юритиш» ахборот тизими жорий этилади.
2026 йил 1 октябрдан қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қон маҳсулотларини мажбурий тартибда 2 босқичли скрининг текширувидан ўтказиш тизими йўлга қўйилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter