Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўйлиқда бозорчилар йўлни тўсиб қўйди

Қўйлиқда бозорчилар йўлни тўсиб қўйди

Ижтимоий тармоқларда Қўйлиқдаги деҳқон ва улгуржи бозор яқинида жойлашган автомобил йўлидаги ҳаракатни одамлар тўхтатиб қўйгани акс этган видеолавҳалар тарқалди.

Видеога олаётган шахснинг изоҳига кўра, одамлар йўл кенгайтирилиши ва йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан бозор бузилишга тушгани ва бозорга кириш ёпиб қўйилганидан норозилик билдириб, йўлнинг қатнов қисмига тўпланган.

Аввалроқ, 7 декабр куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан «Қўйлиқ» бозори кўчирилиши ҳақида хабар маълум қилинганди.

Бугун эрталаб эса бозор Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани, Меҳнатобод кўчасида жойлашган ҳудудга кўчирилиши айтилди. Бу ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдо бозорлари учун зарур бўлган барча нарсалар аллақачон қурилган бўлиб, эгалари чакана савдо майдончаларини ижарага берилаётгани ҳақида хабар берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг