Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Ўзбекистонда қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво кутилмоқда

Бугун Ўзбекистонда қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 35-40°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43° гача бўлади.
 
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 37-39° бўлади.
 
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-32° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг