Рангин дунё: Сурхондарёдаги Сангардак шаршараси манзаралари (фото+видео)

Юртимизда табиати гўзал, кишининг дилини равшанлаштирадиган масканлар жуда кўп. Шундай жойлардан бири Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги денгиз сатҳидан 2000 метр жойлашган, баландлиги 150 метр бўлган Сангардак шаршарасидир.

Ёзнинг иссиқ кунларида ҳам ям-яшил ва салқин табиатга эга тоғлар бағридан оқиб тушувчи зилол сув кўзни қувнатади. Авжи баҳорда эса Сангардак ўзгача кўриниш олади: ҳар бир дарахт, майса, ўт-ўланлар ҳам «ҳаёт, ҳаёт» деяётгандек...

Ҳуллас, минг марта эшитгандан бир марта кўрган яхши деб бежиз айтишмаган. «Xabar.uz» мухбирларининг Сангардак шаршарасидан тайёрлаган фото ва видеолавҳаларини томоша қилинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter