Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Молхонада сақланган келин қутқарилди

Молхонада сақланган келин қутқарилди

фото:https://t.me/sur22/49965

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Узун туманида келин молхонада сақланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Сурхондарё вилояти ИИБ расмий маълумотига кўра, бу ҳолат ўрганиб чиқилди. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 26 август куни Сурхондарё вилояти Узун туманидаги маҳаллаларнинг бирида номаълум аёл антисанитария ҳолатида хонадон эгалари томонидан молхонада мажбурий ушлаб турилганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Ушбу хабарга асосан, маҳалла профилактика инспектори зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, хонадон эгаларининг қаршилигига қарамасдан молхона эшигини бузиб ичкарига кирган. Ҳолат ўрганилганда хонадон эгаси 1981 йил туғилган фуқаро Ш.А. шу хонадонда яшовчи онаси ва яқин қариндошлари билан олдиндан тил бириктириб, норасмий турмуш ўртоғи 1997 йил туғилган фуқаро Х.Г.ни руҳий ҳолатидаги ўзгаришлари борлигидан (тилида нуқсони борлиги, фикрларини тўлиқ баён қилишга қийналиши) фойдаланиб бир неча ой давомида аёлга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ишлатишгани, беш ойлик ўғил фарзанди билан хонадон ичидаги молхонада мажбурлаб яширин равишда, оғир шароитда сақлаб келишгани аниқ бўлган.

Шундан сўнг жабрланувчилар зудлик билан тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.

Ҳозирда жабрланувчи Х.Г. Узун тумани тиббиёт бирлашмаси жарроҳлик бўлимига, фарзанди эса туғруқ бўлимига даволаниш учун жойлаштирилиб, уларнинг соғлиғи билан боғлиқ вазият вилоят ижтимоий ҳимоя бошқармаси масъуллари томонидан алоҳида назоратга олинган.

Ҳолат юзасидан, Узун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126 прим 1-моддаси 7-қисми «а», «е» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар Ш.А. ва унинг ишга алоқадор бўлган уч нафар яқин қариндошлари процессуал тартибда қамоққа олинган.

Жиноят иши Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан қатъий назоратга олинган ва иш юзасидан барча тегишли суд-тиббиёт экспертизалари тайинланиб, тергов-процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг