Рашиджон Қодировнинг ҳибсга олингани расман тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан собиқ бош прокурор Р.Х.Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
23 февраль куни Р.Х.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура сайтида хабар берилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 февраль куни Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Мавзуга оид:
Собиқ Бош прокурор Рашиджон Қодиров ҳақида нималарни биламиз?
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter