Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева: «Ўқитувчиларга ортиқча иш юклайдиганларни жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди»

Саида Мирзиёева: «Ўқитувчиларга ортиқча иш юклайдиганларни жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди»

Фото: Саида Мирзиёева телеграм канали

Саида Мирзиёева «Заковат» интеллектуал олимпиадаси якунида ҳар бир заковатчи ортида турган устозлар ҳақидаги фикрларини билдирди.

«Афсуски, фарзандларимизга таълим бераётган ўқитувчилар йиллар давомида ҳақ-ҳуқуқсиз, ҳимоясиз, қадрсиз бўлди. Улардан боғбон, фаррош, мактабга келган комиссияларга хизмат кўрсатувчи официант, зерикарли тадбирларда бўш залларни тўлдирувчи «массовка», матбуот нашрларига мажбурий обуначи, тунги навбатчи ва мактаб қоровули сифатида фойдаланилди.

Энди бу ишларни тўхтатиш вақти келди. Чунки ўқитувчилар қадрини кўтармас эканмиз, ҳеч нарсага эриша олмаймиз.

Ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тез орада қабул қилиниши кутиляпти», деди Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, Қарши давлат университети интеллектуал олимпиаданинг биринчи ғолиби бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг