Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Салжуқ Байрактар Бухоронинг тарихий аҳамияти ҳақида гапирди

Салжуқ Байрактар Бухоронинг тарихий аҳамияти ҳақида гапирди

Учувчисиз парвоз қилувчи жанговар қурилмалар ишлаб чиқарувчиси, Baykar Technology ширкати директори Салжуқ Байрактар Бухоро шаҳрида ўтказилган Туркий давлатлар ташкилотининг IV Ёш лидерлар форумида қатнашди. Мудофаа саноати соҳасидаги таниқли тадбиркор анжуман доирасида ёшларга ишбилармонлик ва медиа йўналишида маҳорат дарси ўтди.

С.Байрактар ижтимоий тармоқдаги саҳифасида сафар таассуротлари билан ўртоқлашиб борди.

Бухорони «очиқ осмон остидаги музей шаҳар» деб атаган туркиялик меҳмон бу қадим гўшадаги тарихий-меъморий обидалар юксак тамаддундан далолат беришини таъкидлаган.

«Ибн Сино, Хоразмий, Фарғоний, Али Қушчи ва бошқа буюк алломаларга бешик бўлган заминдамиз. Бизни хушҳол қарши олган кўҳна Бухораи шариф бизга ҳам руҳий, ҳам маънавий жиҳатдан илҳом бермоқда», – дейди С.Байрактар.

Таниқли тадбиркор туркий дунё буюк алломалардан куч олган ҳолда янги юзйилликда муносиб даражаларга кўтарилишига ишонч билдирган.

Салжук Байрактар учувчисиз парвоз қилувчи ҳарбий қурилмалар бозорида ўзига хос инқилоб ясаган шахслардан бири деб таърифланади. Эслатиб ўтамиз, у 2016 йилда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг кенжа қизи Сумайя Эрдўғонга уйланган.

Аввал хабар берганимиздек, Массачусетс технология институти битирувчи бўлган С.Байрактар дунёда кам учрайдиган янги авлод дронларини яратиш режаси билан ўртоқлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг