Шавкат Мирзиёев прописка ҳақида: «Биз 30 йил давомида ўзимизни фуқароларимизни оёғига кишан урдик» (видео)
Олий Мажлисга мурожаатномаси давомида президент Шавкат Мирзиёев ички миграция ва прописка тизими масаласига тўхталди.
«Ички миграция масаласида гапирадиган бўлсак, асосий ишчи куши яшайдиган ва иш ўринлари яратилаётган ҳудудлар ўртасида жуда катта тафовут мавжуд. Шунинг учун ҳам ҳукумат прописка масаласини ижобий ҳал қиладиган тизим ишлаб чиқиши керак, парламент ва ҳукумат 2020 йил 1 апрелга қадар прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиши, халқаро тажрибани ўрганиши лозим.
Биз 30 йил давомида ўзимизни фуқароларимизни оёғига кишан урдик. Фуқаролар қайерда яшаса, ишласа, ўша ердан пропискадан эркин ўтиб яшаши керак» дея таъкидлади президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter