Шавкат Мирзиёев халқимизни Мустақиллик байрами билан табриклади
![Шавкат Мирзиёев халқимизни Мустақиллик байрами билан табриклади](https://xabar.uz/static/crop/1/0/920__95_1007716984.jpg)
«Янги Ўзбекистон» боғида Мустақиллик байрами бўлиб ўтмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида халқимизга табрик билан мурожаат қилди.
Давлатимиз раҳбар сўзининг аввалида бутун халқимизни улуғ айём — Мустақиллик куни билан табриклади.
«Орадан йиллар, асрлар ўтади. Лекин миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб берган, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлган Мустақиллик куни биз учун, келгуси авлодларимиз учун доимо энг улуғ, энг азиз байрам бўлиб қолади», — деди Президент.
Шавкат Мирзиёев бугун Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси жадал амалга оширилаётганини таъкидлади.
«Янги Ўзбекистон:
– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;
– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;
– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;
– тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир.
Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади», — деди Президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter