Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ширинлик ва газли ичимликларнинг янги хавфи ошкор бўлди

Ширинлик ва газли ичимликларнинг янги хавфи ошкор бўлди

Акушерлик ва гинекология бўйича мутахассис Ражвиндер Хасриянинг Daily Mail нашрига маълум қилишича, бактериал сийдик йўлларининг инфекциялари - цистит ва пиелонефритга мойил бўлган одамлар ширин таомлар ва ичимликлар истеъмолини чеклаши зарур. 

Таъкидланишича, сийдик йўлларининг инфекциялари юқори ва пастки сийдик йўлларининг клиник симптоматик инфекциялари (пиелонефрит, цистит), эркак жинсий аъзолари ва асемптоматик бактериурияни ўз ичига олган синдромдир. Бундай ҳолатлар кўпинча кундалик урологик амалиётда учрайди. Шифокор, бундай инфекцияларга сезувчанлик патогеннинг турига ва тананинг индивидуал хусусиятларига қараб ўзгаришини тушунтирди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, сийдик йўллари инфекцияларининг қайталанишининг сабабларидан бири ширин таомлар – шоколад, қандолат маҳсулотлари ва таркибида шакар кўп бўлган ичимликларга ҳаддан ташқари берилиш бўлиши мумкин. Гап шундаки, организм бундай озиқ-овқатлар таркибидаги шакарни глюкозага айлантиради, бу мушак ҳужайралари фаолликни ошириш учун фойдаланадиган энергия шаклидир. Натижада бу инфекцияларнинг ривожланишига олиб келади. 

Аввалроқ таркибида фойдали ёғ мавжуд бўлган маҳсулотлар айтилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг