Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Собиқ Кадастр қўмитаси тизими ер олди-сотдиси бўйича «бозор»га айланган гўё...» - Бош прокуратура

«Собиқ Кадастр қўмитаси тизими ер олди-сотдиси бўйича «бозор»га айланган гўё...» - Бош прокуратура

Кейинги уч йилда ер ресурслари ва кадастр соҳасини ислоҳ қилишга оид 30 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Шунча эътиборга қарамасдан, соҳада қонунийлик тўлиқ таъминланганича йўқ. Аксинча, ер билан боғлиқ қонун талабларини бузиш одат  тусига  айланмоқда. Собиқ Кадастр қўмитаси тизимидаги кўп ходимлар ер сотишга шу даражада киришиб кетганки, ҳатто улар бу идорани ер олди - сотдиси бўйича «бозор»га айлантириб   олишган гўё...  

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, кейинги икки-икки ярим йил нари-берисида тизимнинг юзлаб ходимларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Хусусан, Тошкент шаҳри, Хоразм ва Навоий вилоятларида 4 нафардан, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Жиззах, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида 6 нафардан, Сирдарёда 7, Наманганда 8, Бухорода 9, Сурхондарё ва Андижонда 10 нафардан, Самарқандда 12 ва Фарғонада 28 нафар қўмита ходимлари ер билан боғлиқ қилмишлари учун жиноий жавобгарликка   тортилди.

Умуман, кейинги икки йилда ер сотиш, талон - торож қилиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 473 та жиноят иши қўзғатилиб, 543 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. Бу жиноятларнинг  354 тасини фирибгарлик, 71 тасини порахўрлик, 37 тасини сохтакорлик каби қилмишлар ташкил этади. Мазкур жиноятлар оқибатида «уддабуронлар» қарийб 11 млрд.сўм ва 657 минг доллар миқдоридаги маблағни   қўлга   киритишган.

Муаммонинг энг оғриқли жойи шундаки,  охирги икки йилда 300 нафардан ортиқ мансабдор шахс ер қонунчилигини бузиш билан боғлиқ жиноятларни содир қилганлиги учун жиноий   жавобгарликка   тортилган бўлса, уларнинг 150 нафарини (ёки 50 фоизини) ер кадастри ходимлари ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг