Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Спорт журналистикаси афсонаси вафот этди

Спорт журналистикаси афсонаси вафот этди

Ўзбек спорт шарҳловчилик мактаби асосчиси, таниқли спорт шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаев вафот этди. Бу ҳақда ПФЛ директори, марҳумнинг набираси Диёр Имомхўжаев маълум қилди.

Устоз 86 ёшда эди.

«Xabar.uz» таҳририяти жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Ахбор Имомхўжаев 1936 йилнинг 19 февралида Тошкентда таваллуд топган.

Отахон журналист футболга оид бир нечта китобларнинг муаллифи. Ўзининг ўнинчи китоби — «Аср футболидаги асл қадрдонларим» китобини 2019 йилда кенг жамоатчиликка тақдим этган эди.

Ахбор Имомхўжаев 1996 йилда «Шуҳрат» медали, 2006 йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи фахрий унвонига сазовор бўлган.

2020 йил февралида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Кенгаши қарори билан Ахбор Имомхўжаевга Фахрий профессор унвони берилган эди. 2020 йилнинг 8 июнида эса Ахбор Имомхўжаев Ўрта Осиё халқлари тарихи институти Турон фанлар академияси Президиумининг қарори билан академиянинг ҳақиқий аъзоси деб қабул қилиниб, устоз журналистга академик илмий унвони топширилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг