Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таълим муассасаларида экологияни асраш тарғиб қилинади

Таълим муассасаларида экологияни асраш тарғиб қилинади

Фото: «uzreport.news»

Ҳукумат қарори билан (434-сон, 27.05.2019 й.) Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Концепциянинг мақсади ёш авлодда экологик билим, онг ва маданиятни шакллантириш, экология соҳасидаги илм-фанни инновацион технологияларни жалб қилган ҳолда такомиллаштиришдан иборат.

Мактабгача таълим муассасаларида «Эколог болажон» дастури жорий этилади ва «Экологик йўлакчалар» ташкил этилади. Шунингдек, «Она табиат» мавзусида очиқ ҳавода таништирув соатлари ўтказилади.

Мактабларда «Энг яхши экологик тоза мактаб», «Энг яхши эколог ўқувчи» кўрик танловлари ўтказилади. Лицейлар ва коллежлар ўқувчилари ўртасида «Экология билимдони» мусобақаси ташкил этилади.

Олий таълим муассасалари, талабалар турар жойларида «Эко-клублар» фаолияти йўлга қўйилади. 2019 йил декабргача экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид зарур материаллар ва бошқа маълумотлар беришга мўлжалланган «ekologiya.uz» сайти ишга туширилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг