Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тонировка»ни онлайн расмийлаштириш жуда осон (видео)

«Тонировка»ни онлайн расмийлаштириш жуда осон (видео)

Фото: Xabar.uz

Айни кунлардаги жазирама иссиқда ҳужжат ишлари билан кўчада юриш, навбатларда туриш ҳеч кимга ёқмаса керак. Аслида бунга ҳожат ҳам йўқ.

Сиз «тонировка» учун рухсатномани 1 июлдан my.gov.uz орқали ҳеч қандай навбатларсиз онлайн расмийлаштиринг. Яна 10 фоизлик чегирмани ҳам қўлга киритинг.

Президент топшириғи билан 1 июлдан:

  • автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинган (бепул);
  • олд ва олд ён ойналарини тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилган;

Мазкур ўзгаришлар 1 июлдан кучга киришини инобатга олиб, my.gov.uz да ушбу хизматдан 1 июлдан тўлақонли фойдаланиш мумкин.

Рухсатномани кўча-кўйда пул эвазига расмийлаштираман деб, шахсий маълумотларингизни бегоналар қўлига топшириб қўйманг.

Рухсатномани шахсан ўзингиз расмийлаштириб кўринг.

Аслида бу сиз ўйлагандан ҳам осон, қулай ва ишончли!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг